Маҳорат ва истеъдод кўриги
  • 04 Май 2016

Маҳорат ва истеъдод кўриги

Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳамкорлигида ўтказилаётган “Куйла, ёшлигим!” республика танловининг Қашқадарё вилояти босқичи якунланди. 

Эътироф этиш керакки, мазкур ижодий беллашув навқирон авлод вакилларига истеъдодини намоён қилиши учун кенг майдон яратиб, уларнинг маҳоратини ошириш, ўзбек миллий эстрада санъати анъаналарини тарғиб этиш ҳамда ривожлантиришда муҳим ўрин тутмоқда. 

Қарши санъат коллежида ўтказилган танловнинг вилоят босқичида  70 нафарга яқин йигит-қиз ўз маҳоратини намойиш қилди. 

Якуний натижаларга кўра, Сайидаълам Ҳакимов биринчи ўринга сазовор бўлди. Парвоз Ҳасанов ва Зулфизар Илҳомова эса кейинги поғоналарни банд этди.

 

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Последние новости