Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси
  • 31 Декабрь 2013

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси

2013 йил 19 декабрь куни халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.
Бугунги кунда, бутун мамлакатимизда бўлгани каби, Сурхондарё вилоятида ҳам эътиборга лойиқ катта-катта ўзгаришлар юз бермоқда, деб таъкидлади Ислом Каримов. Кейинги йилларда барпо этилган замонавий корхоналар, коммуникация тармоқлари, хизмат кўрсатиш инфратузилмалари, ижтимоий соҳа объектларини — янги-янги мактаблар, лицей ва коллежлар, мусиқа ва санъат мактаблари, соғлиқни сақлаш ва спорт масканларини кўрганда, бу кўҳна ва бетакрор замин янада гўзал ва обод бўлиб бораётганига ишонч ҳосил қиламиз. Вилоятда 2013 йил якуни билан ялпи ҳудудий маҳсулот 9,4 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6 фоизга, қурилиш ишлари қарийб 11 фоизга, пуллик хизматлар 18,5 фоизга ўсди.
Вилоятда иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларини янгилаш, модернизация қилиш мақсадида 2005 — 2013 йиллар мобайнида барча манбалар ҳисобидан 2 миллиард 877 миллион долларлик инвестициялар ўзлаштирилди, деди давлатимиз раҳбари.


Президентимиз вилоятда эришилган ютуқларни қайд этиш билан бирга, йўл қўйилган айрим камчилик ва нуқсонлар, мавжуд муаммолар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Н. Чориев Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида бошқарма бошлиғи  вазифасида ишлаб келаётган Эшдавлат Жўраев Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.
Сессияда халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши депутати, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Орзиқул Соатов, Термиз давлат университети ўқитувчилари Fайрат Расулов ва Гулнора Алиматова, Шеробод туманидаги “Абраев Эшбой” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Тўрамурод Абраев ва бошқалар сўзга чиқиб, Президентимиз нутқида Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари ҳар томонлама чуқур таҳлил этилиб, келгусидаги долзарб вазифалар белгилаб берилганини, воҳа аҳли билдирилган танқидий фикрлардан тўғри хулоса чиқариб, барча соҳа ва тармоқлар бўйича қабул қилинган дастурларни изчил амалга ошириш учун астойдил меҳнат қилади, деб таъкидлади.
* * *
Президентимиз Ислом Каримов шу куни “Ҳайратон” чегара мажмуасига ташриф буюриб, офицер ва аскарлар билан мулоқотда бўлди.  

А. Самадов,
Х. Маматрайимов,
ЎзА махсус мухбирлари.

Сарвар ЎРМОНОВ олган сурат.

Другие статьи данного раздела: « Obama's housing plan Obama has a mac attack »

Последние новости